суббота, 12 марта 2022 г.

 

КЕЛАЖАКДА КУТУБХОНАНИ ҚАНДАЙ

ТАСАВВУР ҚИЛАСИЗ?

Келажакда кутубхонани қандай тасаввур қиласиз? Бу саволни барча китобхон ўз-ўзига бериб кўрган бўлса керак. Бу ҳақда узоқ вақт ўйлаш мумкин. Келажакда ҳамма нарса электрон бўлиб қолади. Чунки соҳага янги ахборот технологияларининг кириб келиши шундан дарак бермоқда. Лекин  ички бир туйғу билан ҳаммаси ҳозиргидек қолишини истаймиз. Биз учун таниш ва аслидагидек. Китоб жавонлари, стол, стуллар, ўқув заллари ҳеч бўлмаганда безак сифатида қолишини хоҳлаймиз. Биз келажакга интилиб,  глобаллашув жараёнлари жадаллик билан кетаётган, атрофимиз рақамлар-у электрон маълумотлардан иборат рақамли дунёда яшаяпмиз. Лекин сиз кутубхонага келсангиз худдики ўтмишга келиб қолгандек ҳис қиласиз ўзингизни. Кутубхоналарнинг аслидагидек қолиши нима учун керак. Бу биз учун жуда ҳам зарурми деб ҳам ўйлаб қоласан киши.

Ҳаммамизда китобга алоҳида меҳр бор бор. Барча севган нарсаларимиз каби китобни ҳам аслидек қолиши учун ҳимоя қилишимиз керак деб ўйлайман.

Бугун сиз китобни қўлингизда ушлаб турибсиз, эртага эса у электрон бўлади. Сиз уни қўлингизда ушлаб тура олмайсиз. Энди у китоб эмас фақат маълумотдир. Бизнинг давримизда китоб ўзининг ранги ва вазнига, тарихи ҳатто ҳидига эга қимматбаҳо ҳамда қадрли нарсадир! Келажакда китоблар электрон шаклга айлантирилгандан кейин маълумот сифатида аҳамияти бироз пасайиб кетадигандек туюлмоқда.

Китоблар бор ажойиб, чиройли, ранг-баранг уни варақлаб туриб мутолаа қилганизда сиз ажойиб дунёда яшайсиз. Сиз қаҳрамонлар билан бирга яшайсиз. Бу ҳисни бизга китоблар беради.  Агар китоблар мавжуд бўлмаса кутубхоналар ҳам ўз-ўзидан йўқ бўлади. Биз электрон муҳитда қолиб кетамиз.

Келажакда фарзандларимиз ва набираларимиз китобга меҳр қўйишлари учун кутубхоналар ижодкорликнинг сеҳрли ва қувончли жойи сифатида ўтмишдаги энг муҳим сифатини сақлаб қолиши керак...

 

Улуғбек  Ёдгор

1 комментарий:

                        YOZUVCHISI YO‘Q O‘ZBEK BOLALAR ADABIYOTI   Qiziqarli kitoblarsiz haqiqiy bolalikni tasavvur qilishning iloji yo‘q. B...